Ўзбекистон | 09:49 / 01.06.2019
5264
2 дақиқада ўқилади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фонди хорижий адабиётлар билан бойитилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2855-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига хорижий тадқиқотчи олимлар жалб этилишини инобатга олиб, кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

Ҳужжат билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига хорижий давлатлардан адабиётлар олиб келиниши ташкил этилади.

2019 йилда Марказ кутубхона фондига хорижий адабиётларни олиб келиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.

Хорижий адабиётларни сотиб олиш ва олиб келиш, шу жумладан, ишчи гуруҳнинг сафар харажатлари, хорижий адабиётларни манзилга етказиш, тушириш ҳамда божхона йиғимлари билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси томонидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ аъзоларининг сафар ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид