Спорт | 11:00 / 29.07.2018
6402
3 дақиқада ўқилади

Россия чемпионати. «Ростов» ва Шомуродов мавсумни ғалаба билан бошлади ва бошқа натижалар

Фото: Ростов

«Ростов» Россия Премьер-Лигасининг биринчи турида «Ахмат»ни енгди. Ростов-Дондаги «Ростов Арена» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол ростовликлар жамоасининг исландиялик ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон томонидан урилди, у биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда Сергей Паршивлюкнинг узатмасини боши билан дарвозага жойлади.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида Валерий Карпин жамоасида захирадан майдонга Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов туширилди.

РПЛнинг иккинчи турида «Ростов» Москванинг ЦСКА клуби меҳмони бўлади, «Ахмат» ўз уйида «Енисеей» билан ўйнайди. Икки учрашув ҳам 5 август кунига белгиланган.

Биринчи тур доирасидаги бошқа ўйинларда «Анжи» сафарда «Урал»ни енгди (1:0). Ўйин тақдирини меҳмонлар яримҳимоячиси Антон томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. 83-дақиқада унинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси «Анжи»га ғалаба келтирди.

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов ўйин қайдномасига киритилмади. 

«Оренбург» сафарда «Спартак» билан беллашди ва кичик ҳисобда ютқазди. Ягона гол 4-дақиқада Жиго томонидан урилди. Меҳмонлар жамоаси сафида ўзбекистонлик  Вадим Афонин тўлиқ ҳаракат қилди.

Россия чемпионати
1-тур
Ростов – Ахмат 1:0
 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Сигурдарсон.
Ростов – Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Калачев (Гулиев, 69), Гацкан, Скопинцев (Мирзов, 63), Ионов, Юсупов, Сигурдарсон (Шомуродов, 75).
Ахмат – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Мохаммади, Швец, Думбия, Роши, Исмаэл (Мусалов, 79), Бериша (Иванов, 82), Садаев (Плиев, 28).
Четлатиш: Семенов (25).

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Урал – Анжи 0:1 
Гол: 0:1 – 83 Антон. 
Урал – Годзюр, Динга, Меркулов (Юсупов, 87), Кулаков, Балажиц, Димитров, Эл-Кабир, Емельянов, Бикфалви, Егорчев (Евсеев, 63), Ильин.
Анжи – Дюпин, Чансельор, Удалий, Белоруков, Тетрашвили, Рабиу, Кулик, Чайковский (Антон, 68), Гиголаев, Муҳаммад (Агаларов, 80), Ахъядов (Маркелов, 55).
Огоҳлантиришлар: Гиголаев (24), Тетрашвили (41), Рабиу (52), Маркелов (72).

Спартак – Оренбург 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 4 Жиго. 
Спартак – Максименко, Боккетти, Жиго, Ешченко, Комбаров, Глушаков (Попов, 82), Фернандо, Ломовицкий (Ташаев, 72), Зобнин, Промес (Тимофеев, 90), Зе Луиш.
Оренбург – Фролов, Бегич, Ойеволе, Терехов, Андреев, Афонин, Попович, Чиркин (Маляров, 61), Чуканов (Кулишев, 57), Козлов, Сутормин.
Огоҳлантиришлар: Фролов (4), Ойеволе (36), Терехов (36).

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид