Ўзбекистон | 17:32 / 25.10.2025
11095
2 дақиқада ўқилади

Қуруқ октябрнинг охири ҳам қуруқ бўладими?

Октябрда рўй бермаган ҳақиқий – ҳазонрезги ёмғирли куз об-ҳавосига ноябрнинг биринчи ўн кунлигида гувоҳ бўлишимиз мумкин. Биз октябр охиридан кутган ёмғирлар эса ёғмаслиги аниқлашмоқда. Фақатгина баланд тоғларда яхшигина ёмғир ёғиши ва ҳатто қор бўронлари бўлиши кутилмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ўзбекистонда октябр ойи фавқулодда қуруқ ва иссиқ ўтишда давом этмоқда. Йил бўйи кузатилган жазирамалар ва ёғинсиз кунлар афсуски эндиликда ҳавода мавсумий намгарчиликнинг ортиб боришини чеклаб қўймоқда. Шу сабабдан минтақага ташриф буюраётган нам ҳаво оқимларидан ёмғир ҳосил бўлмаяпти. Нам ҳаво оқимлари ҳатто тоғларга ўз қувватини ташлаб кета олмаяпти. Кузнинг учинчи ойи бошланиб хам ёғингарчилик бўлмаётганига шу омил бўляпти.

Шу билан бирга Тинч океани марказидаги сув ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ Ла-Нинья феномини сабаб энди минтақамизга кириб келувчи ғарбий ҳаво оқимлари маршрути шимолга силжиди. Бу хам Ўзбекистон учун ёғингарчилик кам кузатилишига олиб келмоқда.

Шундай қилиб, келаётган 5 кунликда республика бўйлаб харорат бироз пасаяди, якшанба куни шимол ва тоғларда, сешанба куни республиканинг айрим вилоятларида кам миқдорда ёғинлар бўлиб ўтади. 

Тайёрлаган:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид