Спорт | 17:58 / 23.12.2025
4056
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўйин жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида 1 июнда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: UFA

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида мезбон Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Ўйин 2026 йил 1 июнда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.

Канада ФИФА рейтингида 27-ўринда бормоқда, Ўзбекистон эса 50-поғонадан жой олган. Бунгача терма жамоалар ўзаро фақат бир марта — 2016 йилда ўйнаган ва Канада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўзбекистон миллий жамоаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Ўзбекистонликлар К гуруҳида Колумбия, Португалия ва саралашдан ўтган яна бир жамоага (Ямайка, Янги Каледония ёки Конго ДР) қарши ўйнайди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид