Жамият | 20:10 / 19.03.2018
11980
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда янги масжид фаолият бошлади

Бугун Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Интилиш маҳалласида 1000 кишига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган «Аҳмад ибн Малик» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоятда расмий рўйхатдан ўтган 74-масжид сифатида фаолият бошлаган мазкур масжиднинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мўминов, вилоят прокурори Равшан Машарипов, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шакир Саидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Иброҳим Иномов ва Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Мўминжон Усмонов иштирок этиб, юртдошларимизни масжид очилиши билан табриклади.

Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди
Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди

Масжид очилиши шукронасига жонлиқ сўйилиб, муҳтож оилаларга тарқатилди. Янги масжиднинг имом-хатиби Улуғбек домла Қобиловга Адлия бошқармасининг гувоҳномаси тантанали равишда топширилди. Масжидни бино бўлишида ўз ҳиссасини қўшганлар ҳақига дуои-хайрлар қилиниб, масжидни то қиёмат мусулмонларга хизмат қилишини Яратгандан сўралди. 

Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди

Зиёратчилар масжидни зиёрат қилиб, икки ракатдан намоз ўқишди, бундай хайрли ишларнинг бошида турган президент Шавкат Мирзиёев ва мутасаддилар ҳақига дуо қилишди. 

Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди
Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди
Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди
Фото: Аҳмад ибн Малик жоме масжиди

 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид