Спорт | 10:55 / 01.05.2018
8384
1 дақиқада ўқилади

Месси — ўнта кўрсаткич бўйича Ла Лига пешқадами

Фото: express.co.uk

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ажойиб ўйин билан бирга, зўр статистикани ҳам намойиш қилмоқда.

Айни пайтда, у ўнта кўрсаткич бўйича Ла Лигада пешқадамлик қиляпти.

Хусусан, Лионель Месси — Примерада энг кўп гол урган - 32та, шулардан 8тасини узоқ масофадан, 6тасини жарима зарбасидан сўнг урган.

Шунингдек, Месси ҳисобида:
- 12та голли узатма
- 187та зарба
- 82та хавфли вазият
- 269та дриблинг 
- рақиб майдонида 1484та узатма
- 16та кесма узатма
- рақиб жарима майдонида 282 марта тўпга тегиш. 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид