Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЯИМнинг шаклланишига энг катта ҳисса қўшган вилоятлар маълум бўлди
Фото: iStock
Республика бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент шаҳри 14,0 фоиз улуш билан энг катта ҳисса қўшди. Тошкент вилояти 10,1 фоиз ва Самарқанд вилояти 7,6 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.
Давстатқўм хабарига кўра, республика ЯИМни шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё (2,1 фоиз), Жиззах (2,9 фоиз), Хоразм вилоятларига (3,7 фоиз) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (3,5 фоиз) тўғри келмоқда.
2019 йил январь–сентябрь ойлари якунлари бўйича Тошкент шаҳри (8,2 фоиз), Тошкент (7,3), Наманган (7,2 фоиз), Андижон (6,9 фоиз), Хоразм (6,6 фоиз) ва Фарғона (6,1 фоиз) вилоятларида юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Республика даражасига (5,7 фоиз) нисбатан паст ўсиш суръатлари Қашқадарё (2,8 фоиз), Сирдарё (3,8 фоиз) ва Навоий (4,0 фоиз) вилоятларида кузатилди.
2019 йил январь–сентябрь ойларида кичик бизнеснинг республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 57,2 фоизни ташкил этди. Ҳудудларда кичик бизнеснинг энг катта улуши Жиззах (ҳудудда яратилган ялпи қўшилган қиймат умумий ҳажмининг 83,1 фоизи), Сурхондарё (79,8 фоиз) ва Наманган (79,3 фоиз) вилоятларида кузатилди. Кичик бизнеснинг энг кам улуши Навоий вилояти (31,3 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (53,4 фоиз) ва Тошкент вилоятида (53,6 фоиз) қайд этилди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
11:30 / 04.12.2025