Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия тўсиғидан ўтолмади
Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда.
Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Баҳснинг асосий дақиқалари ҳам, қўшимча бўлимлар ҳам 0:0 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Игнатий Нестеров рақиб футболчиларининг бир зарбасини қайтарган бўлсада, ўзбекистонликлардан ҳам икки футболчи - Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаев хатога йўл қўйишди, Отабек Шукуров ва Икромжон Алибоевнинг аниқ зарбалари етарли бўлмади ва жамоа 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
📸 Австралияга гол уриш армонлигича қолди – фотожамланма
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини якунлади. Австралия эса чорак финалда БАА-Қирғизистон жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал
Австралия – Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)
БАА. Ал-Айн. «Халифа бин Зайд» стадиони
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим, Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (барчаси Қатар)
Австралия: 1.Мэтью Райан, 2.Милош Дегенек, 4.Грант Райан, 5.Марк Миллиган, 9.Жейми Макларен (14.Апостолос Янноу, 75), 15.Крис Икономидис (10.Робби Круз, 96), 16.Азиз Бехич, 20.Трент Сейнсбери, 21.Авер Мабиль (7.Мэтью Леки, 68), 22.Жэксон Ирвин, 23.Том Рогич (8.Массимо Луонго, 111)
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров – 6.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев (4.Фаррух Сайфиев, 105) – 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 73) – 11.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (16.Азиз Турғунбоев, 107), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 104).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 2, Том Рогич 19, Азиз Бехич 25, Даврон Ҳошимов 47, Райан Грант 109.
Мавзуга оид
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
21:26 / 02.10.2025
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди
22:01 / 24.09.2025
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
23:40 / 20.04.2025