Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик органи юборган шахсларни ишга олмаганлик учун жавобгарлик бекор қилинади
1 сентябрдан эътиборан бўш иш ўринларига бандлик органлари юборган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади. Иш берувчилардан бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот бериш мажбурияти ҳам олиб ташланади.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик 2025 йил 1 сентябрдан бекор қилинади.
Шу санадан эътиборан, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинади.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради:
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
- Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
- муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.
Мажбурий захиралаш ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади ҳамда ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур.
Мавзуга оид
15:26 / 27.12.2025
Ягона миллий ижтимоий ҳимоя: оилалар 3 тоифага ажратилади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
21:24 / 17.12.2025