Жамият | 17:00 / 20.03.2025
3065
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Абдулла Авлоний номидаги МТИ ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Абдулла Авлоний номидаги Миллий тадқиқот институти ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумдан кўзланган асосий мақсад республика мактаб директорлари учун ТСМРИнинг маҳаллий ва хорижий профессорлари томонидан Сингапур методикаси асосида бошқарув компетенцияларини шакллантириш бўйича маҳорат дарслари ва тренинг курслари ташкил этилади.

Шунингдек, томонларнинг услубий ва илмий соҳаларда тажриба алмашиши ва биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: Telegram | Instagram | Facebook

Реклама хуқуқи асосида

Мавзуга оид