Жамият | 14:15 / 10.07.2025
9663
1 дақиқада ўқилади

Veolia Energy Тошкентда қувур ёрилиши туфайли етказилган зарарни қоплаб беради

Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги тиббиёт институти чорраҳасида ер тагида сув қувури ёрилиб кетди. 

Фото: Veolia Energy

Юзага келган қувур ёрилиши сабабли фуқаролар мулки, транспорт воситалари ёки бошқа объектларга етказилган барча зарарлар Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳодиса оқибатида 3 киши енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонага олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид