Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензин ишлаб чиқариш янада камайди
Фото: REUTERS
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 фоизга камайди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 873,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 758,1 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 5,4 фоиз. 2018 йилда 806,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 763,4 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-сентябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 524,9 минг тоннагача.
2019 йил январь-сентябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 45,05 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам.
2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 1,56 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга камдир.
Мавзуга оид
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025