Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк автомобиллари ҳаракати учун чекловлар ўрнатилади
Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш ва юк транспорт воситалари ҳаракатини аниқ белгилаш орқали пойтахт кўчаларидаги транспорт воситалари ҳаракатини яхшилаш мақсад қилинган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, пойтахт ҳудудида N1 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т.дан ошмайдиган) автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситалари ҳаракати тиғиз вақтларда, яъни эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар, кечки соат 17:00дан 20:00га қадар фойдаланиш чекланиши мумкин.
Фавқулодда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда қонун ва қонуности ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзли махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бундан мустасно.
Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситалари қатновини тартибга солиш мақсадида марказий кўчалар бўйлаб тиркамали аравалар (от ёки бошқа ҳайвонларга қўшиб тортиладиган ёки одам кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма)нинг ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларининг 2-иловасида белгиланган катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларга эга автомобиль транспортларининг юк ташишда Тошкент шаҳрида ҳаракатланиши устидан тўлиқ назорат ўрнатади.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026