Жаҳон | 10:35 / 24.08.2018
3636
1 дақиқада ўқилади

Австралияда янги бош вазир танланди

Фото: AP

Австралиядаги ҳукмрон Либерал партия Скотт Моррисонни ҳукумат ғазначиси этиб сайлади, у мамлакатнинг бош вазирига айланади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.

Партия етакчисининг сайловлари 24 август, жума куни либералларнинг парламент фракцияси мажлисида бўлиб ўтди.

Кеча Австралия собиқ бош вазири Малькольм Тернбулл ҳамкасблари партиянинг янги етакчисини сайлайдиган бўлса, сиёсатдан кетиши ҳақида маълум қилганди.

Таъкидланишича, Моррисондан ташқари партия етакчиси лавозимига собиқ ички ишлар вазири Питер Даттон ва ташқи ишлар вазири Жули Бишоп ҳам даъвогарлик қилган.

Моррисон овоз беришнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди, у 40та овоз олган рақибидан бешта кўпроқ овозни тўплай олди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид