Жамият | 20:00 / 13.03.2021
17754
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳамёнбоп дори-дармон керакми? Уларни топиш янада Oson!

Ҳеч биримизга сир эмаски айрим сабабларга кўра, дорихоналарда бир хил препаратга бўлган нархлар кескин фарқ қилади. Ҳаттоки, бир дорихонанинг ўзида асосий таъсир этувчи моддаси бир бўлган турли ишлаб чиқарувчиларнинг препаратлари нархларида ҳам катта фарқ бор. Жуда кўп ҳолларда қўлимизда шифокор ёзиб берган узундан-узун рўйхатдаги дориларни топиш учун вақтимизни, кучимизни, асабимизни сарфлаб, бир неча дорихоналарга кириб чиқиш, керак бўлса анча узоқ масофаларга ҳам боришга мажбур бўламиз.

Янги, инновацион Oson Apteka лойиҳасида дорихоналардаги барча жараёнлар – маҳсулот қабул қилишдан тортиб, уни мижозга сотиш, дорининг сертификати, яроқлилик муддатидан тортиб, мавжуд захиралар назоратигача тўлиқ автоматлаштирилган. Булар барчаси қўл меҳнати ва инсон омилини қисқартириб, дори айланмаси бўйича хатоликларни кескин камайтиришга хизмат қилади. Юртимизда фаолият олиб бораётган дорихона тармоқлари Oson Apteka билан ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Шунингдек, қулай ва замонавий – Oson Apteka дори излаш тизими охирги вақтда аҳоли орасида жуда ҳам оммалашиб бормоқда. Лойиҳанинг тажрибали дастурчилари мазкур тизимни ишлаб чиқишда кўпроқ беморлар ва харидорлар нуқтаи назаридан ёндашиб, ушбу муаммоларга ечим топишга кўпроқ эътибор қаратишган.

Жуда катта дорихоналар базасини ўз ичига олган Oson Apteka мобил иловасини Google Play market ёки AppStore орқали ўз смартфонингизга ўрнатиб, илова орқали нафақат дорихоналардаги нархларни солиштириш, балки шифокор ичишни тавсия этган бир неча препарат рўйхатини бирваракайига излаш имконияти мавжуд. Бунда энг биринчи бўлиб рўйхатдаги барча препаратлар мавжуд бўлган дорихоналар, препаратларнинг нархлари, дорихона телефон рақами, манзили, харитадаги жойлашуви ва ҳаттоки манзилга етиб бориш учун йўл кўрсатиш тизимлари мавжуд.

Бундан ташқари, бошқа иловалардан фарқли ўлароқ, Oson Apteka иловасида сиз очиқ маълумотга эга бўлиш билан бирга, препаратнинг асосий таъсир этувчи моддаси – яъни халқаро патентланмаган номи билан ҳам излаш имкониятига эга бўласиз.

Бундай инновацион технологиялар юртимиз фармацевтика бозорини тартибга солишда, нархлар устидан хақиқий бозор назоратини ўрнатишда ва натижада, харидорлар учун мақбул нархлар юзага келишида марказий роль ўйнайди.

Махсус акция: Иловани дўстларингиз ва танишларингизга улашинг ва балл йиғинг. Акция якунида энг юқори балл тўплаган 50 иштирокчига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Oson Apteka иловасини смартфонингизга юклаб олинг ва дори-дармон харид қилганингизда нархларни солиштиринг ва маблағингизни иқтисод қилинг!

Иловани юклаб олиш: osonapteka.uz/app

Акция ҳакида: konkurs.osonapteka.uz

Мурожаат учун: t.me/osonaptekauz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид