Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яндекс» ўзининг каршеринг хизматини ишга туширади
Фото: Motor.ru
Россиянинг «Яндекс» компанияси ўзининг каршеринг хизмати – «Яндекс.Драйв»ни ишга туширишини эълон қилди. Хизмат 2018 йил февралида ишга тушади. Бу вақтгача «Яндекс.Такси» фойдаланувчилари янги хизматда рўйхатда ўтганларидан кейин «Яндекс.Драйв»даги ҳисобларига 20 фоиз кэшбек олишлари мумкин бўлади.
Янги операторнинг автопарки Kia Rio седани, Rio X-Line ҳэтчбеки ва Renault Kaptur кроссоверидан ташкил этилади. Хизматдан фойдаланиш учун iOS ва Android қурилмалари учун мобил илова орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва камида 2 йиллик малака талаб этилади.
Компания автомобиллар ижараси бўйича нархни кейинроқ эълон айтилмоқда. Бироқ ҳақ тўлаш бошқа операторларда бўлгани каби дақиқа бўйича ҳисобланади. Автопаркда нечта машина бўлиши ҳам ҳозирча сир сақланмоқда.
Бугунги кунда Москвада 11 та каршеринг оператори фаолият юритади. Яна 3 таси ишга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. Уларда жами 3 мингга яқин машина мижозларга хизмат кўрсатишга жалб қилинган. Москва бозори ҳажми 10–15 минг автомобиль дея баҳоланмоқда.
Каршеринг хизматида автомобиль қисқа муддатга мижозга ижарага берилади. У фойдаланган вақти учун белгиланган пулни тўлайди.
Мавзуга оид
13:56 / 08.01.2026
Собиқ депутат Россия Конституциявий судида “чет эл агентлари” ҳақидаги қонунга қарши чиқди
15:07 / 29.12.2025
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
16:12 / 27.12.2025
“Медуза” асосчиси Тимченко сиртдан 5 йилга колонияга ҳукм қилинди
10:25 / 27.12.2025