Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган
Фото: Townsville Bulletin
Россиянинг Ил-20 самолёти бортида 14 нафар ҳарбий хизматчи билан Сурия ҳаво мудофааси кучлари томонидан уриб туширилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали АҚШ ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, самолёт Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужумини қайтариш пайтида тасодифан уриб туширилган. Ҳукуматдаги яна бир манбанинг тасдиқлашича, Суриянинг Латақия вилоятига зарбалар Исроил самолётлари томонидан берилган.
Аввалроқ, Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди.
Маълум қилинишича, 17 сентябрь кечки вақт Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Латақия шаҳрига ракета ҳужумини қайтарган. Суриялик ҳарбий манбанинг таъкидлашича, ҳужум денгиздан амалга оширилган, бир неча ракета мўлжалгача уриб туширилган.
Мавзуга оид
13:50
Рютте: Путинни тинчликка фақат Трамп мажбурлай олади
11:11
Ҳарбийлар Суми вилоятидан Россияга 50 нафар тинч аҳолини мажбуран олиб кетди
10:39
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан музокараларни якунловчи протоколни имзолади
08:42