Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арнольд Шварценеггер сиёсатчилар ҳийласига қарши курашишни мақсад қилди
Фото: AP
Актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер у учун бош мақсад - АҚШ Конгресси Сенатига сайланиш эмас, мамлакатдаги сайлов округларининг чегараларини ўзгартиришга қарши курашиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у 12-март, якшанба куни ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Шу ҳафтада Politico газетаси ўз манбасига таяниб, Шварценеггер 2018 йилда Америка қонунчиси бўлишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Шварценеггер америкалик сиёсатчиларнинг сайлов олдидан ўз манфаатлари йўлида сайлов округлари чегараларини ўзгартиришига қарши чиққан. У Facebook'даги саҳифасида сиёсий тизимдан ташқарида туриб, вазиятни тўғирлашга ҳаракат қилиш самаралироқ бўлишини таъкидлаган.
Politico нашри пайшанба куни актёрнинг мустақил номзод сифатида сенатор лавозимига номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди. Собиқ губернатор шу кунга қадар республикачилар партияси тарафдори бўлган.
Мавзуга оид
14:03 / 27.02.2025
Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди
18:58 / 06.01.2025
Politico 2025 йил учун «қора оққушлар» рўйхатини тузди
21:12 / 08.06.2023
Ўзбекистон ривожланишнинг қай босқичида: иқтисодиёт, сиёсат ва таҳдидлар
13:12 / 13.03.2023