Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўзбекистонлик талабалар учун стипендиялар ажратиши мумкин
Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ректори Гулчеҳра Рихсиева бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистонига сафар чоғида Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет (KAU) ректори вазифасини бажарувчи Ҳана бинт Абдуллоҳ ан-Наим билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Музокаралар чоғида араб тилини ўқитиш соҳасида ТДШУ ўқитувчилари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, турли соҳаларда ўзбекистонлик талабалар учун бакалавр ва магистратура босқичларида стипендиялар ажратиш, ўзаро алмашувлар йўналишида ҳамкорлик қилиш таклифлари билдирилди.
Томонлар ТДШУ ҳузурида ташкил этилаётган «Маҳмуд Замахшарий номидаги илмий-тадқиқотлар маркази»ни барпо этишда Саудия томонининг иштироки, Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет кутубхонасидаги мавжуд адабиётларнинг тақдим этилиши юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ўтказилган музокаралар натижасида ТДШУ ва KAU ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Англашув меморандуми лойиҳасини келишиш ва имзолашга аҳдлашиб олинди.
Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет 1967 йилда Жидда шаҳрида барпо этилган. Ҳозирги кунда 110 минг нафар талабага 2500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. Мазкур олий таълим муассасасида иқтисодиёт, гуманитар фанлар, илм-фан, муҳандислик, тиббиёт, астрономия, денгиз фанлари, ҳуқуқ, қишлоқ хўжалиги, метеорология, стоматология, фармацевтика факультетлари мавжуд.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:15 / 13.12.2025
Рединг университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
17:58 / 26.11.2025