Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT касбини қандай қилиб эгаллаш мумкин ва ундан қанча даромад топса бўлади?
Ўзбекистонда IT мутахассислари қанча маош олишади ва бу соҳа бўйича қанчалар қисқа вақт ичида иш бошлаш имкони мавжуд?! IT Park University мутахассислари халқаро EPAM IT компанияси билан биргаликда, олий маълумот талаб қилмайдиган 4 йўналиш ҳақида айтиб беришди.
Янги бошлаётганлар учун IT-йўналишларидан қай бирини танлашни аниқлаш қийин бўлади. Баъзиларига ихтисослашган олий маълумот талаб қилинса, бошқаларига эса кўп йиллик тажрибасиз кириш қийин бўлади. IT Park University мутахассислари EPAM билан бирга, 4 ой ичида эгаллаш мумкин бўлган соҳаларни ажратиб чиқишди.
EPAM – дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан биридир.
Асосий фаолияти билан бир қаторда, компания талабалар, амалиётчилар ва касбини ўзгартириб IT соҳасига киришга қарор қилганларга билим бериш билан шуғулланади. EPAM дастурчилари ва муҳандислари томонидан тузилган ва доимий янгиланишда бўлган дастурлари IT-соҳаси иш берувчилари орасида ҳурматга сазовор.
Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Learning Technologies Awards (Буюк Британия) томонидан "Энг яхши таълим технологияси лойиҳаси – халқаро тижорат сектори" номинациясида EPAM бронзани қўлга киритди.

Бизнес-таҳлилчи
Бизнес-таҳлилчи касби, тизимли-таҳлилий фикрлашга эга бўлган ва янги нарсаларни ўрганишни яхши кўрадиганлар учун яратилган. Бу касб вакиллари одатда, йирик тадбиркорлик - банклар, суғурта ташкилотлари, технология компаниялари, савдо, саноатда ишлайдилар. Бундай иш берувчилар, юқори иш ҳақидан ташқари, ходимларга қўшимча имтиёзларни таклиф қилишади: мукофотлар, тиббий суғурта, профессионал тренинглар, корпоратив тадбирлар.
Ушбу касб вакили бизнес-жараёнларни ўрганади, ривожланиш учун муаммолар ва имкониятларни аниқлайди ва кейин самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. У компаниянинг вазифа берадиган бўлимлари ва шу вазифани амалга оширадиган ишлаб чиқувчилар ўртасида "таржимон" бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда, бизнес-таҳлилчиларга дастлабки босқичда 7 млн сўмдан, 25-27 млн сўмгача ўсиш истиқболи билан таклиф қилишади.
Java-дастурчиси
IT-лойиҳаларни жойлаштириш ва ҳамкорликда ривожлантириш бўйича энг йирик ширкат бўлган Github’нинг дастурлаш тиллари рейтингида Java иккинчи ўринда туради. Java-дастурчилари банклар, онлайн-дўконлар, ўйинлар, компаниялар, давлат хизматлари учун веб-сайтлар ва иловалар яратишади. Twitter, Amazon, eBay ва Minecraft, Assassin's Creed сингари ўйинлар шу дастурлаш тилида ёзилган.
Сиз Java тилини мустақил ўрганишингиз мумкин, аммо амалиётчи ўқитувчининг тушунтиришлари ва ёрдами билан самарали тузилган курсларда таълим олиш, вақтни тежайди ва назарий билимлардан ташқарига чиқишга ёрдам беради. Бу жуда муҳим, негаки келажакдаги иш берувчи маълумотларни шунчаки билишни эмас, балки ҳақиқий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини кутади.
Ўзбекистонда бу соҳага янги келганларга 6-8 млн сўм таклиф қилинса, юқори даражадаги (сениор)ларнинг маоши 50 млн сўм ва ундан юқори фойда олиб келиши мумкин.

ITPU ушбу касбни 26 ҳафта ичида эгаллашни таклиф қилади.
IT касбини қандай қилиб эгаллаш мумкин ва ундан қанча даромад топса бўлади?
Front-end дастурчи дўстона фойдаланувчи интерфейсини яратиш учун жавобгардир. Бу сайт, дастурий таъминот, сервис ёки илова бўлиши мумкин – ҳеч бир маҳсулот яратилиши ушбу мутахассиссиз амалга оширилмайди.
Front-end дастурчи ўзининг касбий маҳоратини йирик корпорацияда ҳам, start-up'да ҳам амалга ошира олади, чунки бугунги кунда лойиҳалар биринчи навбатда онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Бу ўз ўрнида иш ўринлари кўплиги ва эндигина IT соҳасига қадам қўяётганлар учун муваффақиятли меҳнат фоалиятини бошлашга кенг имконият яратмоқда.
Ўзбекистон бозорида Front-end дастурчиларининг ўртача маоши 15 млн сўмни ташкил қилади. ITPU ушбу касбни 26 ҳафта ичида эгаллашни таклиф қилади.

Android-дастурчиси
Google I/O 2022 анжуманида, 2021 йилда фойдаланувчилар 1 миллиарддан ортиқ Android смартфонларини фаоллаштиргани эълон қилинди. Ҳаммаси бўлиб дунёда уларнинг сони 3 миллиарддан ошади. Бу операцион тизим асосида планшетлар, ноутбуклар, ақлли соатлар, фитнес билагузуклар, ўйин иловалари ва телевизорлар ҳам ишлайди.
Google'нинг операцион тизимини янада такомиллаштириш режаларини ҳисобга олинадиган бўлса, Android-дастурчиси касби ҳали узоқ йиллар давомида оммабоп бўлади. Ҳозир кўп миллиардлик фойдаланувчилар учун дастурлар ишлаб чиқадиганлар қаторида бўлишнинг айни пайти.
Ўзбекистонда бошланғич лавозим (Junior level) маоши 6 млн сўмдан бошланади, юқори малакали мутахассислар эса 50 млн сўмгача етиши мумкин.

Инглиз тили - сизнинг IT соҳасига биринчи қадамингиздир
Инглиз тили IT-мутахассисларига касбий фаолиятининг бошланишиданоқ ҳамроҳлик қилади. Инглиз тили кенг қамров билан IT соҳасида қўлланади. Дастурлаш тиллари шу тил асосида қурилган, дастурий таъминот янгиланишлари ҳам шу аснода чиқарилади, код ёзиш амалиётлари ҳам инглиз тилида акс этади.
Инглиз тилини яхши эгаллагани туфайли бошланғич даражадаги IT мутахассиси (Junior level) халқаро жамоаларда иш фаолиятини олиб бориш имкониятини қўлга киритади, у ерда эса ажойиб ва сўнги русумдаги IT маҳсулотлар устида амалиёт ўташи, бир вақтнинг ўзида қимматли тажриба ва муносиб маош олиши мумкин. Бундан ташқари, IT нафақат даромадли, балки жуда динамик фаолият йўналишидир. Трендлар, воситалар ва ёндашувлар тезлик билан ўзгариб бормоқда, шунинг учун муҳандислар ва дастурчилар сўнгги ишланмалардан хабардор бўлишлари керак. Доимо ривожланиб, инновацияларни кузатиб бориш замон талаби. Энг долзарб мақолалар ва видеолар эса инглиз тилидаги манбаларда нашр этилмоқда.

IT мутахассисга керак бўлган инглиз тилини ITPU ва EPAM UpSkill жамоасидан IT English курсларида ўрганишингиз мумкин. Ҳеч қандай умумий базавий мавзулар йўқ, фақатгина карьерада ёрдам берадиган профессионал тил.
Ҳар бир курснинг ўқув модуллари билан танишиш учун, сайтга ўтинг ёки (+998) 55−503−99−99 рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:00 / 15.08.2024
УЗБМБ(ДТМ) тести натижалари билан имтиҳонларсиз IT Park University'га кириш имконияти
14:00 / 06.08.2024
IT Park Universityʼда Open Day: Келажакдаги IT- мутахассислари учун илҳомлантирувчи тадбир
14:00 / 24.07.2024
IT Park University ва Women in Tech IT соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун кучларни бирлаштирадилар
14:00 / 10.06.2024