Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев нефть ва газ саноати ходимларини касб байрами билан табриклади
Меҳриддин Абдуллаев
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг «Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами» муносабати билан йўллаган байрам табриги эълон қилинди.
«Қадрли ҳамкасблар!
Мамлакатимизда сентябрь ойининг биринчи якшанбаси “Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами” сифатида кенг нишонланмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан нефть ва газ соҳасини ривожлантириш учун барча шароитлар яратиб берилмоқда ва соҳа ходимлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи бўлмиш, Нефть ва газ саноатида эришилган ҳар бир ютуқда барча-барчангизнинг ҳиссангиз бор. Шу муносабат билан сизларни самимий муборакбод этаман.
Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган 50 минг нафарга яқин ходимларни матонат ва мустаҳкам ирода тимсолига ўхшатаман. Соҳа ривожи учун барча узлуксиз ва бир тан-у бир жон бўлиб меҳнат қилаётгани қувонарлидир.
Барчангиз билан бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қиляпмиз, яхши натижаларга эришиш, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш мақсадида сизларга қўшилиб, геолог, бурғиловчи, мастер, муҳандис, техник, тадқиқотчи, қурувчи ва устага айландим. Имкон қадар сизнинг ёнингизда бўлиб, машаққатли меҳнатингизда елкадош бўлиб, доимо ҳолингиздан хабардор бўлиш учун жойларга чиқиб, асл ҳолат билан танишишга ҳаракат қиляпман.
Бугун қаршингизда туриб айта олмаган самимий тилакларимни қабул қиласизлар деган умиддаман. Барчангизнинг меҳнатингиз ва соҳа ривожига қўшаётган ҳиссангизни қалбан ҳис қиламан ҳамда ватанпарварлигингизни ҳурмат қиламан.
Қаҳратон қиш ва саратоннинг жазирама кунлари ҳам касбингизга бўлган меҳр-у муҳаббатингизга, ватанга бўлган садоқатингизга рахна сола олмаслигининг аллақачон гувоҳига айландим, айни шу сабаб ҳам сиз билан бирга эканлигимдан ғурурланаман.
Сизларнинг метиндек иродангиз, машаққатли меҳнатингиз ва масъулиятингиз сабаб Нефть ва газ саноати тўхтовсиз ҳаракатланаётганини яна бир бор фахр билан таъкидлаб ўтаман.
Ишончим комилки, бизни биргаликда янги муваффақиятлар, янги марралар кутмоқда. Биз бир тан-у бир жон бўлиб, бунданда кўп ютуқларга эриша оламиз. Барчангиз бир жамоа бўлиб меҳнат қилаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Ўзингиз ва яқинларингизга сиҳат-соғлик, бахт-у омад, фаровон турмуш, касбий муваффақият, тинчлик-хотиржамлик тилайман. Яна бир бор байрамингиз билан табриклайман!» дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев табригида.
Мавзуга оид
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
12:30 / 12.12.2025