Ўзбекистон | 22:02 / 07.10.2021
11355
2 дақиқада ўқилади

«2026 йилга бориб Ўзбекистон пахтасининг 70 фоизини техника ёрдамида териб олишга эришилади» — Вазирлик

7 октябрь куни Миллий матбуот марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сўнгги 5 йиллик фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбир якунида вазирлик бошқарма бошлиғи Зафар Ортиқов Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

— Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган пахтанинг 17-18 фоиз хосили техника ёрдамида териб олиняпти. Бу борада келгуси беш йилликдаги аниқ режалар ҳақида маълумот берсангиз.

— «Бугунги кун мисолида фермер ва кластерлар ҳисобида 1140 та пахта териш комбайнлари мавжуд. Уларнинг барчаси ҳозирги терим жараёнларига жалб қилинган.

Умуман бу йилги пахта режасини 3 млн 400 минг тонна деб оладиган бўлсак, унинг 17-18 фоизини шу машиналар орқали териб олишимиз мумкин. Бунинг учун улар 24 соат тўлиқ ишлаши керак.

2026 йилга бориб бу кўрсаткични 70 фоизга кўтариш имкониятимиз мавжуд. Хўш, қандай қилиб бу натижага эришамиз? Биз 2026 йилгача пахта териш техникаларимизни ўзимизда ишлаб чиқариш ва сотиб олиш эвазига 9 мингтага чиқарамиз. Улар билан 70 фоизгача пахта ҳосили йиғиб олинади.

— Умуман қўлда ва техникада терилган пахта толаси сифати борасида турли фикрлар бор. Айтингчи, қайси усул билан терилган пахта толаси сифатлироқ бўлади?

— Қўлда терилганнинг сифати яхшироқ, лекин техникада уни ёғингарчиликларга қолдирмай тезроқ териб олиш мумкин.

Илёс Сафаров тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Муҳиддин Қурбонов.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров

Мавзуга оид