Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров: «Чеченлар Олимпиадада нейтрал байроқ остида чиқмайди»
Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилдики, ҳеч бир чечен спортчиси Олимпиадада нейтрал байроқ билан чиқиш қилмайди.
«Ғарб ҳали яна бир марта ўз юзини кўрсатди, бу иккиюзламачилик ва қўрқоқликдир. Россиянинг Олимпиададан четлатилиши — амалдорлар айби учун спортчиларни жазолашдир. Спорт халқларни бирлаштириши керак, дунёни бузиши эмас. Спортдан сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланиш — кучсизлик ва қўрқоқлик белгиси.
Россияликлар учун ўз байроғи билан ҳаракат қилиш муҳимдир. Бизда Ватан бор, бизда ватанпарварлик бор! Ҳеч бир чечен спортчиси нейтрал байроқда қатнашмайди. Олимпиадага бориши керак бўлган барча чечен спортчиларини биз ғолиблар, деб биламиз!
ХОҚ Россиянинг уч ранги Олимпиадада кўп кўтарилишидан қўрқади. Ғарбда байроғимиз шундай қўрқув уйғотади. Лекин сиёсатчилар сиёсатчилар билан, спортчилар спортчилар билан баҳслашиши керак. Бу оддий мантиқ.
Аммо ҳозир асосийси, тушкунликка тушмасликдир. Бу бизни янада кучлироқ қилиши керак. Россия қудратли давлат ва биз буни бир неча бор исботлаганмиз», — дея Қодировнинг сўзларини келтирган RT.
Мавзуга оид
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
16:35 / 23.10.2025
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?
08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади
20:04 / 08.05.2025