Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада 1-турдан кейин илк истеъфо рўй берди
Суперлига янги мавсуми 1-туридан кейиноқ чемпионатда илк истеъфо кузатилди. «Навбаҳор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди.
«Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган «Навбаҳор» учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис, «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинланди», - дейилади Наманган клуби расмий хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов «Навбаҳор»да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоа билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. «Навбаҳор» тарихидаги ягона чемпионлик унвонига ҳам 1996 йили Виктор Романович даврида эришилган.
Мавзуга оид
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
15:31 / 01.12.2025
Темур Кападзе Ўзбекистонда қолди
19:49 / 30.11.2025
Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлди
17:18 / 29.11.2025