Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади
22 километр узунликдаги 500 киловолтлик янги электр узатиш линияси Тожикистоннинг «Суғд» нимстанцияси ва Ўзбекистоннинг «Янги Сирдарё» нимстанциясини боғлайди.
Фото: adb.org
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тожикистон электр тармоқларини қўшни Ўзбекистон билан ўзаро боғланиш орқали Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига (ЯЭТ) қайта улаш лойиҳаси учун 15 миллион доллар миқдорида қўшимча грант маблағлари ажратилишини маъқуллади.
Қўшимча маблағлар Тожикистон шимолида, «Суғд» нимстанцияси ва Ўзбекистондаги «Янги Сирдарё» нимстанцияси ўртасида 22 километр узунликдаги 500 киловолтлик янги электр узатиш линиясини қуриш имконини беради. Бу Марказий Осиё энергетика тизими мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида электр энергияси экспорти ва импорти бўйича қувватларни ошириш, шунингдек, тармоқ носозликларининг олдини олиш учун инфратузилмани мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Лойиҳа, шунингдек, Тожикистон энергетика тизими қайта тикланадиган энергиянинг минтақада узлуксиз интеграциялашуви учун энергия ва частоталарни назорат қилиш хизматларини тақдим этишга тайёрлигини таъминлайди. Узоқ муддатда у Тожикистондаги Роғун ГЭС электр энергиясини узатиш схемасининг асосий таркибий қисмига айланади.
ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, 69 та давлатни ўз ичига олади, шундан 49 таси Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган. Тожикистон 1998 йилда ОТБ аъзоси бўлди. ОТБ мамлакатдаги стратегик йўл ва энергетика инфратузилмасидан тортиб соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик, давлат секторини бошқариш ва молиягача бўлган кенг кўламли тармоқларни қўллаб-қувватлайди. 26 йил давомида турли лойиҳаларни амалга ошириш учун банк Тожикистонга 2,7 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 2,1 миллиард доллардан ортиқ грантлар ажратди.
Мавзуга оид
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025
Ўзбекистон ОТБ билан кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини ишлаб чиқмоқда
10:56 / 23.10.2025
ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратди
20:08 / 08.10.2025