Жаҳон | 15:33 / 28.09.2018
4780
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Украинани НАТОнинг шарқий қаноти деб атади

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатни НАТОнинг шарқий қаноти, деб атади. Бу ҳақда «Украинская правда» унинг матбуот хизматига асосланиб ёзилмоқда.

Таъкидланишича, Порошенко Американинг «Балтимор» Соҳилни қўриқлаш хизмати базасига қилган сафари чоғида шундай баёнот билан чиқди. У бу ерда Украинага АҚШ томонидан «Айленд» туридаги иккита патруль кемасининг топширилиши бўйича маросимда қатнашди.

«Украина НАТОнинг ҳақиқий шарқий қанотидир», - деди Порошенко.

Унинг қўшимча қилишича, бу ҳолат Украина ва Америка томонларининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Азов денгизи яқинида ҳарбий машқлар ўтказгани хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид