Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд органларини бир жойга жамлаган «Адолат саройи» мажмуаси барпо этилади
Фото: Fotolia
Судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда 9 январдан умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Дастур лойиҳасида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасида судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан айнан шундай таклиф илгари сурилмоқда. Мазкур тадбирни амалга оширишга Судьялар олий Кенгаши, Олий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ҳамда Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 1 апрелига қадар амалиётга киритилиши назарда тутилган.
Шунингдек, 30 июнга қадар, умумий қиймати 100 млрд. сўмга тенг Марказий суд органлари ва муассасаларини ўзида бирлаштирадиган «Адолат саройи» мажмуасини қуриш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланади.
Марказий суд органлари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларни жойлаштириш бўйича ягона комплекс сифатида қурилиши режалаштирилаётган «Адолат саройи» мажмуасига маблағлар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан ажратилади.
Бундан ташқари, давлат дастури лойиҳасида суриштирув, тергов ёки суд фаолиятига ҳар қандай кўринишда, турлича воситалар билан аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда мавжуд жазо чораларини янада кучайтириш назарда тутилади.
Мавзуга оид
19:17 / 19.12.2025
Олий суд ва Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
14:56 / 17.12.2025
Олий суд: 273-модда билан судланганлар сони 2,8 мингдан ошди
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
21:43 / 31.07.2025