Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистон билан эркин савдо шартномаси бўйича музокараларни тезлаштиради
Жанубий Корея Ўзбекистон билан эркин савдо шартномасини (ЭСШ) тузиш бўйича ишларни тезлаштиради. Бу ҳақда Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин ўзининг корейс халқига йўллаган янги йил мурожаатида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Биз Филиппин, Камбожа ва Ўзбекистон билан ЭСШ музокараларини тезлаштириш орқали Янги Жанубий ва Янги Шимолий сиёсат бўйича алмашинув ва ҳамкорликни кенгайтирамиз», - деди Корея Республикаси президенти.
Жанубий Корея ҳукумати томонидан фаол илгари сурилаётган «Янги Шимолий сиёсат» Евросиё қитъаси мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон билан турли жабҳалардаги яқин ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни назарда тутади.
Корея Республикаси ҳозирга қадар Европа Иттифоқи ва Европа эркин савдо уюшмаси, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (ASEAN) каби ташкилотлар, шунингдек, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Чили, Колумбия, Перу, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Вьетнам ва Туркия билан эркин савдо шартномаларини имзолаган.
Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2,755 миллиард долларни, 2020 йил январ-ноябр ойларида - 1,908 миллиард долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
16:33 / 06.01.2026