Ўзбекистон | 14:01 / 16.10.2018
25478
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда маҳкумларнинг янги кийимлари намунаси жорий этилади

Иллюстратив фото/ vestikavkaza.ru

Ўзбекистонда иқлим шароитлари ва замонавий талабларга жавоб берадиган маҳкумларнинг кийимлари жорий этилади. Бу 2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган.

Қайд этилишича, илғор хорижий тажрибага асосланиб, иқлим шароитлари ва замонавий талабларга жавоб берадиган маҳкумларнинг кийимлари намунаси ишлаб чиқилади.

Маҳкумларнинг янги кийимлари намунасини Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида синовдан ўтказиш, маҳкумларнинг фикрларини ўрганиш асосида кийим намунасини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Маҳкумларнинг янги кийимлари намунасини босқичма-босқич жорий этиш мўлжалланган.

Бу борадаги ишлар учун ИИВ масъул этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳкумларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар билан масофали видео-учрашуви ташкил этилиши хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид