Жаҳон | 18:47 / 21.04.2023
30848
5 дақиқада ўқилади

Мариуполдаги кадр — йил сурати деб топилди. World Press Photo ғолибларидан бири Ўзбекистонда ҳам суратлар олган

Фотожурналистика соҳасидаги энг йирик ва энг нуфузли танлов бўлмиш World Press Photo талқини бўйича бош мукофотни Мариуполда ишлаган украиналик фотограф Евгений Малолетка қўлга киритди. «Йил фотосурати» номинациясида Мариуполда Россия армияси томонидан ўққа тутилган туғуруқхонада олинган сурат ғолиб бўлди. Бунгача Малолетканинг шаҳар учун жанглар чоғида олинган суратлари Европада энг яхшилари деб тан олинганди (регионлар бўйича ғолиблар март ойи охирида эълон қилинганди, бу фотоларни мазкур ҳаволада кўриш мумкин). Қуйида 2022 йил учун World Press Photo фототанловида ғолиб бўлган суратлар келтирилади.

Йил фотосурати. Евгений Малолетка

Евгений Малолетка ва унинг The Associated Press нашридаги ҳамкасби, видеожурналист Мстислав Чернов Россия армияси қамали вақтида Мариуполда ишлаган. Улар бошқа ишлар қаторида россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган шаҳар туғуруқхонасидан репортажни ҳам тақдим этишганди. Айнан шу суратлардан бири World Press Photo’нинг асосий номинациясида ғолиб бўлди.

Фотосуратда — зарба оқибатида яраланган 32 ёшли Ирина Калинина акс этган. Унинг чақалоғи жонсиз туғилган, ўзи ҳам бироз ўтиб вафот этган. Туғуруқхонага зарба оқибатида жами уч киши ҳалок бўлиб, 17 киши яраланган. Россия бу жиноят учун жавобгарликни зиммасига олмаган.

Evgeniy Maloletka / AP

Йил фотоҳикояси. Мадс Ниссен

Даниялик фотограф Мадс Ниссен «Йил фотоҳикояси» номинациясида World Press Photo ғолиби бўлди. У толиблар бошқарувидаги Афғонистон ҳаётини тасвирга олган. Унинг суратларидан бирида — оиласи очдан ўлмаслиги учун буйрагини 3,5 минг долларга сотишга мажбур бўлган 15 ёшли бола акс этган. Ниссеннинг яна бир асари — АҚШнинг Кобулдаги собиқ элчихонаси фотосидир, унинг деворида энди «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» ёзуви туширилган.

Ниссен 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида Сан-Паулудаги кекса кишилар пансионатида олинган сурати учун World Press Photo Гран-присини қўлга киритганди. 

Mads Nissen / Panos Pictures для Politiken
Mads Nissen / Panos Pictures для Politiken
АҚШнинг Кобулдаги собиқ элчихонаси
Mads Nissen / Panos Pictures для Politiken
Новвойхона атрофида садақа сўраб ўтирган аёллар
Mads Nissen / Panos Pictures для Politiken

Узоқ муддатли лойиҳа. Ануш Бабажанян

Арманистонлик фотограф Ануш Бабажанян Марказий Осиёдаги сув танқислиги мавзусига бағишланган фотосуратлари серияси билан «Узоқ муддатли лойиҳа» номинациясида World Press Photo ғолибига айланди. Суғориш ва мелиорация технологиялари самарасизлиги, сув таъминоти инфратузилмаси эскиргани, сув ресурслари нотекис тақсимлангани туфайли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон у ёки бу даражада азият чекмоқда. Бабажанян сув танқислиги ушбу мамлакатлар аҳолиси ҳаётига қандай таъсир қилишини кўрсатиб беради.

Қозоғистон

Anush Babajanyan / VII Photo; National Geographic Society / World Press Photo 2023

Қирғизистон 

Anush Babajanyan / VII Photo; National Geographic Society / World Press Photo 2023
Название

Ўзбекистон 

Бабажанян Ўзбекистоннинг асосий дарёларидан бири Амударёда олган сурат. Дарёдаги лойқа унга шундай қизил тус берган
Anush Babajanyan / VII Photo; National Geographic Society / World Press Photo 2023
Мўйноқда тўйи куни жияни билан ўтирган 18 ёшли Динара. Бир вақтлар Орол денгизи соҳилидаги порт шаҳар бўлган Мўйноқ энди ундан 150 км узоқда. Оиланинг эркак аъзолари балиқ тутиш учун денгизга қатнашади.
Anush Babajanyan / VII Photo; National Geographic Society / World Press Photo 2023
Пахта тераётган Карима Усмонова. У пенсионер, аммо пахта йиғим-терими вақтида қўшимча пул ишлаб олади. 1960-йилларда пахта далалари учун Амударё ва Сирдарёдан бемисл даражада сув олиниши Орол денгизи чекиниши сабабларидан бири бўлган
Anush Babajanyan / VII Photo; National Geographic Society / World Press Photo 2023

Тожикистон

Зарафшон дарёси қуриб бормоқда. Дарёнинг музлик манбайи сўнгги 20 йил мобайнида кескин камайган.
Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид