Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия хорижий инвесторлар учун қоидаларни кучайтиради
Фото: Fabrizio Bensch/Reuters
Германия ҳукумати немис компаниялари Европа иттифоқига кирмайдиган давлатлардан бўлган инвесторлар томонидан сотиб олинишига оид қоидаларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Handelsblatt хабар тарқатди.
Нашр маълумотларига кўра, Германия хорижликлар компаниянинг 10 фоизидан кўпроғини сотиб олган ҳолатда, бундай битимларни текширувдан ўтказишни мўлжалламоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда бундай текширувлар 25 фоиздан ортиқ миқдорда сотиб олиш ҳолатида ўтказилади.
Шу билан бирга, гап миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ўтказиладиган текширувлар ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бой жиноятчилар туфайли инвестицион визалар беришни тўхтатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:04
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
11:45 / 16.01.2026