Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шиша тола ишлаб чиқариш ташкил этилади
Фото: Stroy-podskazka.ru
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4145-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва замонавий нанотехнологияларни кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинди.
Қайд этилишича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3417-сон қарорига мувофиқ “Deutsche Kabel AG Taschkent” АЖ ҚК томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширила бошланди;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Туронбанк” АТБ ва “Deutsche Kabel AG Taschkent” АЖ ҚК томонидан шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 21,4 миллион евро миқдоридаги лойиҳаларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилди;
лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида “Deutsche Kabel AG Taschkent” АЖ ҚК томонидан “Falk Porsche Fiberglass” МЧЖ ташкил этилди;
“Deutsche Kabel AG Taschkent” АЖ ҚК акциядорлари томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 12 февралдаги 4-1001-1806/20410-сон қарори асосида олинган 60 434 миллион сўмлик мулкни, шунингдек, мувофиқ мулкларни “Falk Porsche Fiberglass” МЧЖга мулк қилиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Белгиланишича, назарда тутилган мулкни топшириш ва қабул қилиб олиш қўшилган қиймат солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
“Falk Porsche Fiberglass” МЧЖга нисбатан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар жамият жойлашган манзилдан қатъий назар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3 417-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши билан белгиланган имтиёзлар 2024 йил 31 декабрга қадар татбиқ этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ икки ой муддатда умумий майдони 3 620 квадрат метр (0022 ва 0027 литерлар) бўлган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Олмазор кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотлар баҳоланиши ҳамда “Falk Porsche Fiberglass” МЧЖга сотилишини таъминлайди.
“Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ 0022 литерда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектига барқарор ишлаб чиқариш циклини таъминлаш мақсадида ўз ишлаб чиқариш қувватлари ва ускуналарини жойлаштириш учун муҳандислик коммуникациялари ҳолати бўйича мавжуд бинодан қолишмайдиган, 1 008 метр квадрат майдонга эга бўш бино берилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги сақланаётган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган технологик узеллар ва ускуналарни “Falk Porsche Fiberglass” МЧЖга топширади.
“Falk Porsche Fiberglass” МЧЖга ишлаб чиқариш зарурати тақозо этганда ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таркибида қимматбаҳо металлар бўлган технологик узеллар ва ускуналарни улардан қайтариб бериш шарти асосида фойдаланишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди.
Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергиятежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Номланиши |
Инвестиция суммаси (млн евро) |
Лойиҳа қуввати |
Фойдаланишга топшириш санаси |
|
1 |
Шиша тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
12,4 |
13 000 тн |
2021 йил, март |
|
2 |
Шиша тола буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
7,0 |
3 000 тн |
2022 йил, февраль |
|
3 |
Энергия тежамкор иситиш асбоб- ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
2,0 |
240 дан 40 000 кВт гача |
2022 йил, октябрь |
|
Жами: |
21,4 |
|
|
|
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025