Қурилиш вазири Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берди
Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани, Бектемир, Яшнобод туманларига Тошкент вилоятидан 10196 гектар ер майдони, Тошкент вилоятига эса пойтахтдан 1010 гектар ҳудуд ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси Қибрай тумани маъмурий марказига айлантирилади. Қурилиш вазири Ботир Зокиров туманлар ҳудудлари чегараларидаги ўзгаришлар ҳақида «Ўзбекистон24» телеканалига гапириб берди.
«Сергели ва янги ҳудудларни инобатга олиб, Янги ҳаёт туманини ташкил этиш бўйича топшириқ берилганди. Янги ҳаёт ҳудудининг бир қисми Сергелидан, бир қисми Зангиота, бир қисми Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ҳудудидан ўтган. Бу ҳудудлардан ерлар олиниб, ҳозирги кунга келиб «Янги ҳаёт» туманининг майдони 4 минг гектардан ортиқ бўлди.
Зангиота туманининг 1800 гектарини Сергелига қўшиб бериш таклифи тайёрланган. Сергели туманининг ҳудуди 5300 гектар эди, маълум қисми «Янги ҳаёт» туманига ўтди, лекин Зангиота туманидан Сергелига қўшиб берилган ерлар билан 5400 гектарга чиқди.
Бектемир тумани энг кичик туман бўлиб, ҳудуди 2 минг гектар эди. Президент топшириғига асосан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Зангиота ҳудудларидан ерларни қўшиш ҳисобига Бектемир тумани 5300 гектар ҳудудга эга бўлади.
Бундан ташқари, Чирчиқ дарёсининг ён ҳудудидан шаҳарга қараган қисми бўйича 4356 гектар ерни шаҳарга қўшиш бўйича таклиф тайёрланди. Тошкент шаҳрига 10 минг гектар жой қўшилган бўлса, Тошкент шаҳридан минг гектардан ортиқ жой Тошкент вилоятига ажратиляпти.
Шунингдек, Улуғбек посёлкасини Қибрай туманининг маъмурий маркази қилиш бўйича топшириқ берилди. Сабаби, Қибрай жуда катта туман, лекин шу кунгача унинг маркази йўқ эди. Улуғбек посёлкаси олдин Мирзо-Улуғбек туманига қарар эди ва тумандан йироқда жойлашганлиги, анклав ҳолда бўлгани учун унга эътибор йўқ эди», - деди Ботир Зокиров.
Мавзуга оид
16:35
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024