Жамият | 12:48 / 11.05.2018
73282
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчи ЙПХ ходими ва ажратишга уринган рафиқасини дўппослади (видео)

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл-патруль хизмати инспекторини дўппослаётгани тасвирланган видео тарқалди. Бироз ўтиб у турмуш ўртоғига ҳам қўл кўтарган, бу аёл уларни ажратишга уринганига қарамай юз берган. Шундан сўнг ҳайдовчи яна ЙҲХХ ходимини дўппослай бошлаган.

Видеодан кўриш мумкинки, рўй берган ҳолатни камерага олган гувоҳ ҳам йўл-патруль хизмати ходимларидан бири бўлиши мумкин, бироқ у муштлашаётган томонларни ажратишга уринмаган.

Ҳайдовчига қандай жазо қўллангани борасида маълумот ҳозирча йўқ. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид