Ўзбекистон | 15:59 / 24.04.2022
34594
2 дақиқада ўқилади

UzAvto 1 майгача навбатларни тугатиши керак эди – компаниянинг бунга қурби етадими?

Президент UzAuto Motors’га 1 майгача навбатларни тугатиш топшириғини берган. Бир ҳафтада компания йил охиригача чўзилган навбатларни тугата оладими? Пулини тўлаб машинасини пойлаётган фуқаролар сони 60 мингдан зиёд.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

14 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев 1 майга қадар автомобил харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш борасида топшириқ берганди. Бир ҳафтадан кейин бу муҳлат тугайди, энг харидоргир автомобиллар учун навбатлар эса ҳали ҳам ярим йилга чўзилмоқда.

Расмий статистика ўтган 3 ойда 65 минг 26 та автомобил ишлаб чиқарилганини кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида эса UzAuto Motors 44 минг 400 дона автомобил ишлаб чиқарган. Ишлаб чиқариш ўтган йилга қараганда 68 фоизга ўсганига қарамай, ҳамон пандемиядан олдинги давр кўрсаткичига чиқилгани йўқ. 2020 йил биринчи чорагида 75 минг 600 та автомобил ишлаб чиқарилган ва бу 2022 йилдагига қараганда 10 мингтага кўп.

Uzavtosavdo_bot маълумотларига таянилса, 23 апрел ҳолатига кўра, 50 фоиз пули олдиндан тўлаб қўйилган ва ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобиллар сони 63 минг 62 тани ташкил этмоқда.

Булардан:

  • Cobalt учун – 16 593
  • Lacetti учун – 38 408
  • Traverse учун – 92
  • Tahoe-2 учун – 52
  • Damas-2 учун – 7917 та буюртма бериб қўйилган.
  • Nexia-3 ва аксар ўзбекистонликлар учун нархи қиммат бўлган Malibu-2, Equinox, Trailbazer автомобиллари учун эса навбатлар йўқ.

22 апрел куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида UzAuto масъули Kun.uz’нинг навбатлар борасидаги саволига жавоб бермади.

Компания матбуот хизмати раҳбарининг сайт мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Gentra навбатлар масаласида энг муаммоли автомобил бўлмоқда. «Cobalt жуда тез чиқяпти. Gentra энг муаммоли, негадир ҳамма Gentra хоҳлаяпти», деди у.

UzAuto масъули навбатларни бартараф этиш ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.

Ҳозирда Gentra автомобили учун декабр ойи охирига, Cobalt учун октябр ойи охирига, Damas учун эса август ойи охирига шартномалар тузилмоқда.

Мавзуга оид