Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли пунктларида қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали йўллар пиёдалар учун светофорлар билан тўлиқ жиҳозланади
1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий бўлади.
Фото: Kun.uz
Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланди.
Ўзбекистонда жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини 2030 йилгача камида 50 фоизга камайтириш режалаштирилган. Бу тасдиқланган Ўзбекистон–2030 стратегияси лойиҳасида кўрсатилган.
2024 йилда жиддий оқибатлар билан боғлиқ ЙТҲлар сонини 10 фоизга камайтириш кўзда тутилган.
28 июл куни президент ўтказган йиғилишда айтилган рақамларга кўра, йилнинг 1-ярмида 4 мингга яқин автоавариялар содир этилиб, уларда 873 киши ҳалок бўлган, 3,5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
Мавзуга оид
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
07:45 / 15.12.2025
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
13:15 / 03.12.2025
Миробод туманида Chery ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
09:51 / 22.11.2025