Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:23 / 24.06.2021
9175
2 дақиқада ўқилади
Магистратурага кирувчилар чет тилини билиши шарт қилиб белгиланди
Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Белгиланишича, 2021/2022 ўқув йили қабулида:
- давлат ОТМларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда давлат ОТМ томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, иккинчи босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;
- магистратура (клиник ординатура)га ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади;
- магистратура (клиник ординатура) мутахассислигига мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилганидан кейин уч кун муддатда давлат ОТМ томонидан идоралараро электрон ахборот алмашинув тизими орқали ДТМга тақдим этилади ҳамда мазкур муассаса сайтида эълон қилинади;
- абитуриентнинг чет тили бўйича тест синовидан тўплаган баллари тўғрисида маълумот тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда ДТМ сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025