Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вокзали ортида замонавий турар жойлар барпо этилади – Шавкат Мирзиёев
Самарқанд вокзали ортида замонавий турар жойлар барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
«Самарқандда уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, коммунал ва транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш зарур. Жорий йилда вилоятда 915та қишлоқ ва маҳаллада 1,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида шароити оғир ва аҳолидан кўп шикоят тушган 32та қишлоқ ва маҳаллада ичимлик суви ва электр тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектларида 284 миллиард сўмлик таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилиб, 97 минг аҳолининг турмуш шароити яхшиланади.
Туманлар марказлари ва шаҳарларни ободонлаштиришга республика бюджетидан 110 миллиард сўм ажратилиб, 90 километр йўллар, 104 минг квадрат метр пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади.
Самарқандда бу йил ипотека дастури доирасида 3 минг 450 квартирали кўп қаватли уйлар қурилади ва 2 минг 200та оилага субсидия берилади.
Самарқанд шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ишларини давом эттириб, шаҳарнинг Қорасув, Ширин ва вокзал орти ҳудудларида «реновация» тамойили асосида замонавий турар жойлар барпо этилади.
Хусусан, жорий йилда Қорасув массивида 3 минг 500та хонадонли 29та 16 ва 25 қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.
Вокзал орти ҳудудида 100 мингдан ортиқ аҳоли учун кўп қаватли замонавий уйлар қурилади. Барча ҳаракатларимиз ўша ҳудудни обод қилишга қаратилади.
Ширин массивида 90 минг нафар аҳолига мўлжалланган шаҳарчани барпо этиш орқали парклар ва дам олиш масканларини қуриш ишлари бошланади. Жамшид Қўчқоров, Темур Ишметов мазкур уй-жойлар қурилишини бошлаш учун вилоят ҳокимлигига 2 йил муддатга 200 миллиард сўм ссуда маблағларини ажратсин», – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:05
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
08:00 / 16.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг опий фош этилди
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
20:22 / 07.12.2025