Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади
Жазони ижро этиш муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш орқали маҳкумларнинг масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиши имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
“Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видео-учрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жамиятдан ажралиб қолиши олдини олиш, қайта жиноят содир этилиши ҳолатларини камайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жазони ижро этиш фаолиятига татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар:
- жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видео-учрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
- жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш;
- жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.
Жазони ижро этиш муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш орқали маҳкумларнинг масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг қабул қилиниши маҳкумларга телефон орқали сўзлашиш билан бир қаторда, тегишли жазони ижро этиш муассасаларининг турига биноан жиноят-ижроия қонунчилигида белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда, уларнинг хоҳиши асосида масофали видео-учрашув хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятини яратади.
Мавзуга оид
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
11:47 / 28.11.2025
Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум шифохонада вафот этди
15:39 / 27.11.2025
Зўрланган қиз, ўғирланган машина ва қотил қочоқ – манзил колониядан қочиб, жиноят содир этиш ҳолати кўпаймоқда
19:29 / 04.09.2025