Ўзбекистон | 10:03 / 04.10.2022
8228
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчиларга синфдаги ўқувчилар сонига кўра қўшимча ҳақ тўланади

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қатор миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

  • 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
  • 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
  • 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
  • 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
  • 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз.

Қайд этилишича, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз пул берилади.

Бундан ташқари, информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ миқдори – 17,6 фоиз.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид