Ўзбекистон | 14:02 / 07.12.2022
17040
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда замонавий лойиҳа – “Qarshi Mall” гипермаркети очилди

Фото: Qarshi Mall

Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 12 млн АҚШ доллари бўлган йирик гиппермаркет – “Qarshi Mall” савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Ушбу лойиҳа  “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан амалга оширилган бўлиб, мажмуанинг очилиши қаршиликлар учун кўпгина қулайликлар олиб келади.

Савдо комплекси таркибида озиқ-овқат, маиший техникалар ва кийим-кечак дўконлари ҳамда овқатланиш шохобчалари ҳам мавжуд. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар учун хавфсиз ўйингоҳ ҳам қурилди.

Мажмуа очилиши билан 500 та иш ўрни яратилди.

“SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси келгусида барча вилоятлар марказларида худди шундай замонавий савдо мажмуаларини қуришни режалаштирган. Ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳри ҳамда Ургут туманида шу каби мажмуалар фаолият кўрсатмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда замонавий автотураргоҳлар қуриш ҳам кўзда тутилган.