Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing Хитойда самолётларни якуний йиғиш марказлари қуради
Фото: ibtimes
Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Чжоушуань шаҳрида биринчи марта Boeing 737 самолётларини якуний йиғиш ва таъминлаш марказлари қурилади, деб хабар бермоқда Boeing компаниясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда People.
Чжэцзян вилояти ҳукумати, Boeing ва Хитойнинг Commercial Aircraft Corp of China (COMAC) компаниялари бу масала бўйича келишув имзолашди. Келишувга Boeing ва COMAC қўшма корхонаси негизида яратилаётган самолётларни якуний йиғиш маркази ва Boeing’нинг таъминлаш марказини барпо қилиш киритилди.
Таъкидланишича, ушбу марказлар компаниянинг Boeing 737 самолётларини ишлаб чиқариш доирасидаги биринчи хорижий саноат тузилмалари бўлади.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026