Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда, жавоблар тахтаси 20 август тонгида ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади
Фото: «PressPhoto.uz» / Мадина Нурман
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 1-август куни ўтказилган имтиҳонлар натижалари эълон қилинди. "Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" дастурида маълум қилинишича, тест натижалари 20 август куни эрталаб 9:00 да ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Click хизмати ДТМ натижалари эълон қилинганини тасдиқлади.
ДТМнинг Telegram’даги @DTMbot боти ёки Click тизимидан фойдаланадиган абитуриентлар Олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинганликлари, унинг қандай кўринишда экани ҳақидаги хабарномани қўлга киритишмоқда. Шунингдек, сўров жўнатган абонентлар SMS орқали жавоб олишмоқда.
Давлат тест маркази сайти (dtm.uz) эса натижаларни эълон қилишга ҳозирланмоқда. Айни вақтда кирувчилар сони меъёридан ошгани учун сайт вақти-вақти билан ишламай қолмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 26.04.2021
Telegram’да Payme вa CLICK ёрдамида карта орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди
20:00 / 07.01.2021
UNG Petro АЁҚШ тармоғида CLICK орқали тўлаш ва Cashback олиш имкони жорий қилинди
10:58 / 28.09.2020
CLICK барча тўловлардан 2%гача Cashback қайтармоқда
14:39 / 26.07.2020