Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cashback илк бор Ўзбекистонда: энди пулларингиз ўзингизга қайтарилади
Фото: KUN.UZ
23 ноябрь куни International меҳмонхонасида Hi-Tech Bank томонидан янги хизмат турининг тақдимоти ўтказилди.
Hi-Tech Bank ўз мижозлари учун Cashback хизматини жорий қилган Ўзбекистондаги биринчи банкка айланди. Ҳозирча мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳеч бир банк мазкур тизимни жорий қилмаган. Хўш, бу хизматнинг афзаллиги нимада? У мижозларга қандай қулайликлар тақдим этади?
CashBack - бу Hi-Tech Bank томонидан берилувчи махсус пластик карталари эгаларига тақдим этилувчи янгича хизмат тури. Унга кўра, карта эгаси қандайдир харид ёки тўловни амалга оширса, унинг ҳисобига харажатнинг маълум бир фоизи қайтариб берилади. Албатта, қайтарилувчи фоиз маҳсулот турига боғлиқ бўлиб, харид қийматининг 25 фоизигача қисми ҳисобга тушади.
Қаерда CashBack хизмати амалга оширилади?
Мазкур хизматдан фақатгина Hi-Tech Bank’нинг Cash Back хизмати бўйича ҳамкорлари билан амалга оширилган харидлар вақтида фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда банкнинг янги хизмати бўйича 200дан ортиқ ҳамкорлари бўлиб, улар орасида мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлар, ресторан, кафелар, тўй либослари салонлари, савдо нуқталари, дўкон ва бошқаларни учратиш мумкин.
Тақдимотда Hi-Tech Bank директорлар кенгаши аъзолари янги хизмат тури билан таништиришди.
“Cashback пластик картаси – эндиликда ўз эгасига сарфланган харажатлар учун чинакам завқ бағишлайдиган картадир. Cashback дастури – янги HiTechBank’нинг дастлабки жиддий қадамидир. Ишонч билан айтамизки, бу сўнгги янгилик эмас, мижозларга бунданда кўпроқ қулайликлар яратишга ҳаракат қиламиз”, - дея қайд этди Hi-Tech Bank директорлар кенгаши аъзоси Сарвар Бобожонов.
UNO ҳақида
Банк CashBack хизматини жорий қилгач, мижоз картадан янада осон ва қулай фойдаланиши учун UNO мобил дастурини ишга туширди. Бу ерда ҳамкорлар билан каталог функцияси жорий қилинган.
Агарда сизга қайсидир ҳамкор ҳақида тўлиқ маълумот керак бўлса, уни рўйхатдан танлаб, манзили, телефон рақами, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини топишингиз мумкин. Шунингдек, дастурда харидлар ва улардан картага келиб тушувчи фоизлар миқдорини ҳам кузатиб бориш имкони мавжуд. Пуллар картага кун давомида келиб тушади.
UNO мобил дастурини ҳозирнинг ўзидаёқ AppStore ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин. Батафсил маълумотлар www.uno.uz сайтида.
Илҳом Омонов, Hi-Tech Bank директорлар кенгаши аъзоси:
“Биз жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда тўлиқ рақамлаштирилган банк яратиш ниятидамиз. Биз орқали мижозлар дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, хизматлардан осон ва қулай фойдаланиши мумкин. Бизнинг банк эшиги барчага – жисмоний шахс, юридик шахслар, хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес вакилларига ҳам очиқ! Сизларни ҳамкорларимиз қаторида кўришдан мамнун бўламиз”.
Тақдимот якунида банк раҳбарияти меҳмонларнинг саволларига жавоб беришди. Шунингдек, улар янги ташланган қадамда албатта, камчилик ва хатолар бўлиши, бироқ компаниянинг профессионал жамоаси билан биргаликда барча зарур имкониятларни ишга солишга ваъда беришди.
Тадбир якунида барча меҳмонларга ажойиб совға: CashBack пластик карталари тақдим этилди.
Қандай қилиб мазкур ноодатий Cash Back карталарини қўлга киритиш мумкин?
Жуда оддий. Hi-Tech Bank’нинг янги CashBack хизматидан фойдаланиш учун мижозлар банк бўлинмасида, www.htb.uz сайтида ёки www.uno.uz дастури орқали ариза тўлдиради. Бундан ташқари, картани олиш учун (99871) 150-33-66 рақамларига қўнғироқ қилиб, ариза қолдириш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида