Иқтисодиёт | 09:00 / 16.04.2020
11130
3 дақиқада ўқилади

Раҳбар, ҳисобчи, кадрлар бўлими бошлиғи ва HR менежер учун антивирус онлайн-конференция!

Раҳбар, ҳисобчи, кадрлар бўлими бошлиғи ва HR менежер учун антивирус онлайн-конференция!

Бизнес учун мураккаб бўлган бугунги даврда «Актион МЦФЭР» компанияси раҳбарлар, ҳисобчилар, HR менежерлар ва кадрлар бўлими бошлиқларини қўллаб-қувватлаш ниятида. Шу боис компания онлайн-конференция ўтказишни режалаштирмоқда ва унда экспертлар пандемия шароитида қандай фаолият юритиш, жумладан, карантинда масофавий ишлаш ҳамда инқироздан қутулиб қолиш чоралари ҳақида ҳикоя қиладилар.

 Конференцияда Сиз экспертлардан янгича шароитда ишлаш, давлат Сиз учун қандай имтиёзлар ва ўзгаришлар тақдим қилаётгани ҳамда 2020 йилнинг баҳорини қай тарзда “ортда қолдириш” бўйича амалий маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Бу конференцияда қуйидаги экспертлар чиқиш қиладилар:

Гулнар Саримсакова – Тошкент давлат юридик университети доценти, 30 йилдан ортиқ педагогик тажриба эгаси;

Екатерина Аганджанова – Balton Trading Asia ҚК ходимлар билан ишлаш бўйича директори, ходимларни бошқаришга ихтисослашган Smart HR мактаби асосчиси. Бизнес консультант, ходимлар бошқаруви ва ташкилий ривожланиш бўйича мураббий;

Мурод Қодиров – солиққа тортиш бўйича етакчи эксперт-консультант, солиқ консультантлари палатаси аъзоси;

Ҳасан Мамасаидов – “DEKOS” компанияси асосчиси. Ўзбекистон бозорида тижорат ва ишлаб чиқариш фаолияти бошқаруви соҳасида эксперт;

Козимжон Ҳасанов – “ARTEL TECHNICAL SCHOOL” директори;

Рустам Қарахонов - GLG (German Lehrman Group, АҚШ) кенгаши аъзоси. Лойиҳавий молиялаш соҳасида 25 йиллик тажрибага эга эксперт, уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда турувчи КАЗАТОМПРОМ компанияси тизимида 2003-2011 йиллар оралиғида молиявий директор бўлиб ишлаган;

Бахтиёр Тоирович Шокиров – "DEBYUT" ишлаб чиқариш компанияси муассиси (томчилатиб ва ёмғир ёрдамида суғориш тизими миллий ишлаб чиқарувчиси, AgroDrip савдо маркаси)

 Дастур билан танишинг, рўйхатдан ўтинг ва ҳамкасбларингизни ҳам таклиф қилинг!

 Инқирозга қарши менежмент, бухгалтерия ва солиққа тортиш, HR-менежмент, кадрлар билан ишлаш каби йўналишлар бўйича онлайн учрашувлар 17, 21 ва 22 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Конференцияда иштирок этиш БЕПУЛ!

Дастлабки сессиялар рус тилида ўтказилади.

Дастур билан танишиш ва конференцияда қатнашиш мақсадида қайддан ўтиш учун қуйидаги сайтга ташриф буюринг: www.bss.uz/konferencia

Реклама ҳуқуқи асосида