Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусни 10-20 фоиз касалланганларгина қолганларга юқтиради - ЖССТ
Фото: REUTERS
Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг аксарияти – 80 фоизга яқини вируснинг 10-20 фоиз касалланганлардан юқиши орқали юз беради. Бу ҳақда твиттер орқали узатилган савол ва жавоблар сеансида ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкхове маълум қилди.
“Ҳамма касалланганлар ҳам инфекцияни яна кимгадир юқтирмайди. Баҳолашларга кўра, 10 фоиздан 20 фоизгача касалланганлар қолган 80 фоиз касалланиш ҳолатларига жавобгардир. Бу эса коронавирус тарқалиши “ўчоқлар” билан юз беришини англатади”, деб тушунтирган мутахассис.
Шу муносабат билан, Керкхове инфекциянинг кўп сонли одамлар бўлган ёпиқ жойларда, жумладан заиф саломатликка эга одамлар узоқ вақт яшайдиган уйлар, тунги клублар ва турмаларда тарқалиши катта хавф солишидан огоҳлантирган.
Ўз навбатида ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан ушбу суҳбатда аҳолининг катта қисми ҳали ҳам коронавирус юқтиришга мойил бўлиб қолаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, айни вақтда коронавирус инфекциясини ўтказганлар вирусга қарши қанча узоқ вақт иммунитет билан ҳимояланишлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
18:05 / 15.10.2025