Жамият | 16:53 / 07.09.2023
66774
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Қуён гўшти ҳақида 5 та афсона: "Моя мечта" машҳур нотўғри тушунчаларга аниқлик киритади

Диетологлар ва шифокорлар қуён гўштини - гўштнинг фойдали турларидан бири деб ҳисоблашларига қарамай, унинг атрофида жуда кўп афсоналар ва нотўғри тушунчалар мавжуд. Келинг, қуён гўшти ҳақидаги бешта асосий афсонани кўриб чиқамиз ва бу нотўғри қарашларни рад этадиган фактларни келтирамиз.

Фото: Моя мечта

Материал дунёдаги йирик қуёнчилик кластери "Моя мечта" агрокомплекси –билан биргаликда тайёрланган. Тошкент вилоятининг экологик тоза зонасида жойлашган агрокластерда италиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган Европа сифат стандартларига жавоб берадиган илғор технологиялардан фойдаланилади.

Афсона №1. "Қуён гўштини пишириш қийин"  - бу ёлғон

Аслида, ошпазларнинг таъкидлашича, қуённи пишириш товуқ ёки курка пиширишдан унчалик фарқ қилмайди. Қуён гўштини пишириш оддий бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган кўплаб ошпазларнинг рецептлари мавжуд. Қуён гўштидан сиз парҳез учун котлетларни хам,  ёки ажойиб сомсани ҳам, қуён гўшти билан ноодатий спринг роллар каби мазали таомларни ҳам тайёрлашингиз мумкин.

Афсона №2. "Қуён гўштидан ёмон ҳид келади"- бу ёлғон.

Ҳид ҳақидаги афсона "кекса" уй қуёнлари кўпинча бозорларда сотилганлиги, уларни ноқулай шароитда ва тегишли парваришсиз сақланганлиги билан боғлиқ. Шу сабабли, гўшт унчалик ёқимли бўлмаган ҳидга эга бўлиши мумкин.

Агар қуён қулай шароитда сақланса ва 3-ойдан кечиктирмай сўйилса, унда ҳид деярли йўқ.

Таъми пишириш усулига ва ишлатиладиган зираворларга боғлиқ. Тўғри ёндашув билан тайёрланган қуён гўшти  ҳақиқатан ҳам мазали бўлиши мумкин.

Афсона №3. "Товуқ гўшти қуён гўштидан фойдалироқ" – бу ҳам ёлғон

Диетологларнинг фикрига кўра, қуён гўшти ёғ миқдори, холестерин, шунингдек калория ва ҳазм бўлиш жиҳатидан товуқ гўштидан яхшироқдир. Бундан ташқари қўй ва мол гўштидан бир неча баравар фойдалироқ.

Масалан, қўй гўштидан олинган оқсил атиги 64% га сўрилади, яъни бу фойдали модданинг тахминан ярми исроф қилинади дегани. Қуён гўшти эса аксинча, оқсилларни ҳазм қилиш бўйича ижобий етакчи бўлиб, 94% дан ортиқ ҳазм қилинади. Бу шуни англатадики, қуён гўшти таркибидаги деярли барча оқсиллар организм томонидан ишлатилади - яъни қуён гўшти болалар ва спортчилар учун фойдали ҳисобланади.

Афсона №4: “Қуён гўшти ҳомиладор аёллар ва соғлиғида муаммолари бўлган одамлар учун тўғри келмайди”- бу ҳам тўғри эмас

Қуён гўштининг витамин ва минералларга бой таркиби уни бошқа гўшт турлари орасида чемпион қилади. Шундай қилиб, қуён гўштида Б витаминлари комплекси, 19 та аминокислоталар, кўплаб темир, фосфор ва кобалт, марганец, фтор ва калий мавжуд. Шу билан бирга, қуён гўштида натрий тузларида миқдори жуда ҳам кам, яъни қуён гўшти мутлақо парҳез маҳсулотдир. Қуён гўшти ҳатто қаттиқ диеталарда ҳам рухсат этилади, у ҳомиладор аёлларга ҳам, эмизикли оналарга ҳам тўғри келади.

Қуён гўшти аллергияга олиб келмайди. У кўплаб касалликлар, жумладан диабет, онкология ёки ошқозон-ичак муаммолари бор инсонларга, кичкинтойлар ва қариялар учун энг керакли маҳсулот сифатида буюрилади.

Қуён гўштида углеводлар мавжуд эмас, қондаги глюкоза даражасини оширмайди ва 2-тоифа диабет ривожланишига олиб келмайди. Тадқиқотлар шуни исботладики, қуён гўштидаги углеводларнинг камлиги, танадаги "яхши" холестерин даражасини оширади.

Темир тананинг ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир. Ушбу минерал суякларни ҳимоя қилади ва тананинг табиий функцияларини бошқарадиган ҳужайралар ишини тартибга солади. Темир танқислиги, анемия, сурункали чарчоқ ва қизил қон таначаларининг етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги каби муаммоларни олдини олиш учун таркибида темир кўп бўлган қуён гўштини истеъмол қилиш керак.

Афсона №5. "Қуён гўшти ҳалол эмас" - нотўғри

Ҳалқимиз орасида қуён гўшти ҳалол эмас деган афсона бор. Ислом қуён гўштини истеъмол қилишни тақиқламайди, шунинг учун уни ҳалол деб аташ мумкин. "Моя мечта" қуён гўшти World Halal Trust сертификатини олди.

Қуён гўшти саломатликни қўллаб-қувватловчи фойдали минераллар ва витаминларнинг қимматли манбаидир. "Моя мечта" қуён гўшти ҳалол стандартларга қатъий риоя қилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва тегишли сертификатга эга.

Соғлигингиз учун яхшисини танланг — "Моя мечта" ишлаб чиқарувчисидан қуён гўштини ўз рационингизга қўшинг. Маҳсулотлар Корзинка супермаркетлар тармоғида тақдим этилган ва онлайн буюртма бериш учун ҳам мавжуд.

 Телефон: +998-78-113-88-44, +998-88-033-38-51

Web sayt | Telegram | Instagram