Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Payme аждодларимизнинг жаҳон ютуқларига бағишланган табрикномалар тўпламини тайёрлади
Мустақиллик куни муносабати билан бренд аждодларимиз ҳақидаги сиз билмаган фактлар акс этган табрикномаларни чиқарди.
Фото: Payme
Биз Ўзбекистоннинг буюк халқи мероси ҳақида тез-тез гапирамиз – лекин уларнинг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси нақадар улкан эканини тушунамизми?
Бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаймиз — бунинг шарафига Payme мобил иловаси жамоаси ўтмишдаги алломаларимизни эслаб, уларнинг фахрланишга арзигулик энг катта ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.
Иловада махсус табрикномалар пайдо бўлди, уларнинг ҳар бири маълум бир аждод ҳаётидаги ажойиб факт ҳақида ҳикоя қилади — масалан, табрикномаларда Мирзо Улуғбек дунёда биринчи бўлиб йилнинг давомийлигини аниқлагани ҳақида, ёки Ибн Сино Луи Пастердан 800 йил аввал вирусларни юқумли касалликларнинг асосий сабаби сифатида қайд этгани ҳақида гап кетади.
Тўпламда жами 6 та табрикнома мавжуд бўлиб, уларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Беруний ва Абу Али Ибн Синолар қайд этилган.

"Биз ўтмишдаги буюк Ўзбекистонликларнинг ютуқлари бизни янги ғалабаларга илҳомлантириши мумкинлигига ишонамиз. Шу сабабли, Ўзбекистон мустақиллиги куни каби муҳим сана шарафига биз шу кунгача фахрланиб келаётган аждодларимизни яна бир бор эслашга қарор қилдик", — дейди Payme жамоаси.
Paymeʼда табрикномалар аллақачон мавжуд – иловага ўтинг, “Ўтказмалар” бўлимини очинг, қабул қилувчини танланг ва “Табрикномани бириктириш” тугмасини босинг.
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 09.12.2025
Маъноли совғалар улашинг: payme Янги йил арафасида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга чорламоқда
19:00 / 19.02.2025
Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?
14:43 / 30.01.2025
Онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme устун мавқега эга деб топилди
12:00 / 18.07.2024