Ўзбекистон | 19:50 / 21.12.2018
9244
1 дақиқада ўқилади

«Махсустранс» чиқиндилар учун ҳақ тўлашдаги ўзгариш ҳақида маълумот берди

«Махсустранс» давлат унитар корхонаси Тошкент аҳолисидан 2019 йил учун чиқинди олиб чиқилишига ҳозирча олдиндан ҳақ тўламасликни сўради. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.

«Муқобил бошқарув компаниялари билан чиқинди йиғиладиган майдончалардан бепул фойдаланиш ва бириктирилган маҳаллалар ҳудудларидан маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларининг берилиши бўйича 5 йиллик шартнома муддати якунланиши муносабати билан кўрсатилган ҳудудларга хизмат кўрсатиш секин-аста муқобил бошқарув компанияларидан «Махсустранс»нинг туман филиалларига ўтказилмоқда», дейилган хабарда.   

«Махсустранс» муқобил бошқарув компаниялари хизмат кўрсатадиган ҳудудлар аҳолисидан бу маълумотни инобатга олишни ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш «Махсустранс» филиалларига ўтказилиши якунлангунгача 2019 йил учун чиқинди олиб чиқилишига ҳозирча олдиндан ҳақ тўламасликни сўраган.  

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид