Ўзбекистон | 12:35 / 27.06.2023
7926
10 дақиқада ўқилади

Президент ОАВ ходимларига табрик йўллади. Соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди

Шавкат Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш устувор вазифа экани, давлат коррупция ва бошқа иллатларга қарши курашишда журналист ва блогерларга таянишини айтиб ўтди. Kun.uz мухбири Гулмира Тошниёзова, соҳа вакилларидан бир гуруҳи қаторида, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июн – Матбаа ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табриги йўллади.

“Биз мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масаласини инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми деб биламиз”, – дея таъкидлади давлат раҳбари.

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 2140 та ёки 2016 йилга нисбатан 626 та кўп оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 65 фоизи – нодавлат медиа воситалари. Интернет нашрлар сони 745 тага етган.

“Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, уларнинг очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Жумладан, яқинда биринчи марта ўтган йил якунларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилган ишларни баҳолаш бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилингани бу йўлдаги муҳим қадам бўлди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент профессионал журналистларнинг глобал ахборот маконида миллий манфаатларни ҳимоя қилаётганини эътироф этди.

“Ҳозирги вақтда ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган, барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётган воқеаларни ҳисобга оладиган бўлсак, глобал дунёда ахборотлашув жараёнларининг таҳдидли жиҳатлари ҳам борлиги ва улар тобора кучайиб бораётганидан кўз юмолмаймиз.

Дунёнинг айрим минтақа ва ҳудудларида ОАВ муайян сиёсий кучлар қўлида информацион урушни авж олдиришга, жамоатчилик фикрини чалғитишга, оқни – қора, қорани – оқ деб кўрсатишга хизмат қилаётганини афсус билан қайд этишга тўғри келади.

Ахборот маконидаги устунлик кўп нарсани ҳал этадиган бугунги мураккаб вазиятда халқимиз сиз, азизларни демократик матбуотнинг асосий шарти ва талаби бўлган холислик, ҳаққонийлик, миллий манфаатларимизга содиқлик каби принципларга амал қилиб, ўз билим ва салоҳияти, ўткир қалами ва ҳароратли сўзи билан жамоатчиликка ижтимоий жараёнлар моҳиятини англаб етишга кўмаклашадиган, уларни бузғунчи ахборот хуружларидан ҳимоя қиладиган фидойи инсонлар деб билади”.

Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашишдаги ўрнини қайд этди.

“Биз жамият ҳаётида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, бюрократия ва коррупция каби иллатларга қарши курашишда, аввало, сиз ҳурматли журналист ва блогерлар, айниқса, миллий медиа маконимизга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келаётган истеъдодли ёшларимизга таянамиз”.

Давлат раҳбари оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш бундан буён ҳам эътибори марказида бўлиб қолишини таъкидлади.

“Сизларни қутлуғ касб байрамингиз ҳамда яқинлашиб келаётган улуғ айём – Қурбон ҳайити билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда янги ютуқлар, хонадонларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилайман”, – дея ўз табригини якунлаган Шавкат Мирзиёев.

Президент сана муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзолади.

Фармонга асосан, Kun.uz мухбири Гулмира Тошниёзова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Ҳужжат билан, мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкораликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий журналистика йўналишлари учун юксак малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдуназаров Равшан Саттарович – «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Сурхондарё радиотелеузатиш маркази станция етакчи муҳандиси, Сурхондарё вилояти
  • Ажимуратов Азамат Лепесбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот бўлими бошлиғи
  • Арслонова Жамила Амировна – Зангиота тумани «Истиқбол» газетаси мухбири, Тошкент вилояти
  • Ахмедов Иброхим Рахимович – «Гранд» радиостанцияси бош муҳаррири ва бошловчиси
  • Ахмедов Қобулжон Холиқович – «Mening yurtim» телеканали бош директори
  • Воҳидов Журъат Самандарович – МТРКнинг Бухоро вилояти телерадиокомпанияси монтажчиси
  • Давлетова Нозимахон Элдаровна – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори
  • Жўраев Олим Эргашевич – Бухоро вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби
  • Исмаилов Музаффар Абдуллаевич – «Daryo.uz» веб-сайти раҳбари
  • Кайсаров Тимур Адихамович – «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти масъул котиби
  • Кенжаев Руслан Алишерович – «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бош муҳаррирининг ўринбосари
  • Қосимова Нориниса Эргашевна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси
  • Мадумарова Бахринса Тўхтасин қизи – «Zamon.uz» веб-сайти бош муҳаррирининг ўринбосари
  • Мазитов Абдураим Маликович – «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг муқовалаш цехи ишчиси
  • Мамиров Суюндик Махамматович – Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош мутахассиси
  • Муминов Эргаш Абдумигатович – МТРКнинг «Oʻzbektelefilm» давлат муассасаси саҳналаштирувчи кинорежиссёри
  • Насирова Иродахон Хусановна – «Zo‘r TV» телеканалининг продюсери ва бошловчиси
  • Отабоева Гулнора Хосилжоновна – МТРКнинг Наманган вилояти телерадиокомпанияси «Аср» студияси сиёсий шарҳловчиси
  • Расулов Баходир Бахтиёрович – МТРКнинг «O‘zbekiston 24» телеканали телеоператори
  • Рахимова Раъно Мирфазиловна – МТРКнинг «O‘zbekiston» teleradiokanali» давлат муассасаси сухандони
  • Рахимходжаев Зайниддин Хусниддинович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-маркази етакчи мутахассиси
  • Ризаев Акбар Мансурович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи
  • Рузиева Фазила Мухторовна – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ихтисослашган фонд ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизмати раҳбари
  • Саидов Икром Туляганович – МТРКнинг «Махсус автокорхона» давлат муассасаси ҳайдовчиси
  • Тошниёзова Гулмира Ҳусановна – «Kun.uz» веб-сайтининг Тошкент шаҳри бўйича мухбири
  • Умаров Дилшод Содикович – МТРКнинг «Dunyo bo‘ylab» telekanali» давлат муассасаси эфирга узатиш бўлими бош режиссёри
  • Уринбаева Севара Кучкаралиевна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари – жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи
  • Хаитахунов Шукур Джалилович – Жалақудуқ тумани «Жалақудуқ ҳаёти» газетаси муҳаррири, Андижон вилояти
  • Шодиева Лолажон Озодовна – МТРКнинг «Маhalla» радиоканали режиссёрлар бўлими бош режиссёри
  • Яхшибоева Озода Абдужалоловна – МТРКнинг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси гуруҳ муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Бутаев Шойим Примкулович – «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК муҳаррири
  • Мирзаяров Уктам Хайруллаевич – «Гулистон» ва «Театр» журналлари бўлим муҳаррири
  • Нуритдинов Хайрулла Бокиджонович – МТРКнинг «O‘zbekiston 24» teleradiokanali» давлат муассасаси директори

«Дўстлик» ордени билан

  • Алимбекова Жумакул Мауленовна – «Нурлы жол» газетаси масъул котиби
  • Арипов Махмуджон Мусинович – МТРКнинг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири
  • Ахроров Мирасрор Мираброрович – «Овози тожик» газетасининг Фарғона ва Андижон вилоятлари бўйича мухбири
  • Джунайдуллаева Угилой Инатуллаевна – МТРКнинг Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси гуруҳ муҳаррири
  • Ережепов Бахитбай Кенгесбаевич – МТРКнинг «Nukus teleradiomarkazi» филиали бош овоз режиссёри, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Садиков Хусанбори Мирганиевич – «Муштум» журнали бош рассоми
  • Шаметов Бахтиёр Алметович – МТРКнинг «Toshkent» teleradiokanali» давлат муассасаси гуруҳ бош режиссёри

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Камилов Сардор Абдурахимович – «Milliy telekanal» МЧЖ бош муҳаррири ва продюсери
  • Оманов Мухиддин Саттарович – «Ўзбекистон нашриёти» ДУКнинг болалар ва бадиий адабиётлар таҳририяти мудири
  • Раджабов Дилшод Эсанович – «Муҳаррир» нашриёти бош муҳаррири

«Соғлом турмуш» медали билан

  • Талипжанова Шафоат Манаповна – МТРКнинг «Sport» teleradiokanali» давлат муассасаси бош муҳарририяти катта муҳаррири
  • Файзиев Даврон Ахмеджанович – Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маркетинг ва медиа бўлими бошлиғи

Мавзуга оид